РУС ENG УЗБ
Bell Logo

Асл кийик дастури (Decent red deer), Словения

Тоғ довонлари, чуқур даралар, жарликлар, музлик водийлари, оппоқ Альп чўққилари, тоза дарё ва кўллар, карст ғорлари, қуёшда порлаб турган шаршаралар, боғлар - ва буларнинг барчаси яшилликка кўмилган.

Жониворларнинг кўпайишини назорат қилиш ва озиқлантиришнинг барқарор ва қайта тикланиши мумкин бўлган экотизими яратилди ва унда барча ҳайвонлар тенг равишда инсон ғамхўрлигини ҳис қиладилар, аммо улар ёввойи ва эҳтиёткор бўлиб қолаверадилар. Шунинг учун уларни овлаш жуда ҳаяжонли.

Ов сафарларнинг базавий нархи: 8500 $

Асл кийик (Decentreddeer)

Ов тури: ҳайвонларга ўтиш жойларида, овқатланиш жойларида яширин якинлашиб, минорадан.
Ов қилиш даври (тахминий равишда) 1 сентябрдан 31 декабргача. Одатда отишма200 - 500 м дан амалга оширилади.
Энг яхши калибрлар 7 mm RM , 300 Win Mag ва ундан юқори.
Энг яхши овчилар сони гурухда 2 кишидир, энг кўпи уч киши, чунки ов пайтида иштирокчилар бир-бирига халақит бериши мумкин.
Тавсия этилган ов вақти 3 кунгача.
Сиз учун керакли ов объекти, транспорт, овчилар ҳамрохлиги ва агар керак холларда, ов уйи ва ов қилиш учун қурол-аслаҳаларни сақлаб қўямиз.

Европа оҳулари дастури (Fallow deer), Италия

Бу ерда узумзорлар ва тартиб билан ўстирилган далалар, қадимги аристократ оилаларининг саройлари ва қасрлари, юмшоқ иқлими ва энг муҳими, ови юқори даражада ташкил этилган Италия қишлоғининг пасторал ландшафтлари. Одоб-ахлоқ қоидалари бу овнинг ажралмас қисмидир - овчининг шляпасидаги новдадан тортиб, кечки овқат учун махсус кийимгача. Кечқурун ёниб турган камин олдида маҳаллий узумдан тайёрланган шароб тўлдирилган қадаҳ ҳар бир овчи учун муносиб ором беради. Италияда енгил ов қилиш имконияти ҳам мавжуд - далалар ва ўрмонлар чегараларида жойлашган миноралардан, хам қийин бўлган (эксклюзив деб ҳисобланадиган) овни излаб ва таъқиб қилиш билан ов қилиш. Тавсия этилган ов вақти 3 кунгача.

Сафарнинг асосий нархи: 7000$

Европа оҳулари дастури (Fallow deer)

Ов тури: ҳайвонларга ўтиш жойларида, овқатланиш жойларида яширин якинлашиб, минорадан.
Ов қилиш даври (тахминий равишда) 26 сентябрдан 31 майгача.
Ов қилиш худуди - далалар ва узумзорлар билан қопланган, ўрмонзорларга туташган, аҳоли кам бўлган тепаликли ҳудуд.
Миноралар, одатда, ўрмон ва далалар чегарасида жойлашган.
Кийиклар қуёш чиқаётганда ва ботаётгандаги ғира-шира пайтида овланади. Оҳулар табиий шароитда ўраб олинмаган жойда яшайди.
Лицензиялар сони чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда, овга буюртмалар олдиндан берилиши лозим.

Алоқа

hunt@shikor.uz

+998 99 080 80 90