Тоғ довонлари, чуқур даралар, жарликлар, музлик водийлари, оппоқ Альп чўққилари, тоза дарё ва кўллар, карст ғорлари, қуёшда порлаб турган шаршаралар, боғлар - ва буларнинг барчаси яшилликка кўмилган.
Жониворларнинг кўпайишини назорат қилиш ва озиқлантиришнинг барқарор ва қайта тикланиши мумкин бўлган экотизими яратилди ва унда барча ҳайвонлар тенг равишда инсон ғамхўрлигини ҳис қиладилар, аммо улар ёввойи ва эҳтиёткор бўлиб қолаверадилар. Шунинг учун уларни овлаш жуда ҳаяжонли.
Ов сафарларнинг базавий нархи: 8500 $
Бу ерда узумзорлар ва тартиб билан ўстирилган далалар, қадимги аристократ оилаларининг саройлари ва қасрлари, юмшоқ иқлими ва энг муҳими, ови юқори даражада ташкил этилган Италия қишлоғининг пасторал ландшафтлари. Одоб-ахлоқ қоидалари бу овнинг ажралмас қисмидир - овчининг шляпасидаги новдадан тортиб, кечки овқат учун махсус кийимгача. Кечқурун ёниб турган камин олдида маҳаллий узумдан тайёрланган шароб тўлдирилган қадаҳ ҳар бир овчи учун муносиб ором беради. Италияда енгил ов қилиш имконияти ҳам мавжуд - далалар ва ўрмонлар чегараларида жойлашган миноралардан, хам қийин бўлган (эксклюзив деб ҳисобланадиган) овни излаб ва таъқиб қилиш билан ов қилиш. Тавсия этилган ов вақти 3 кунгача.
Сафарнинг асосий нархи: 7000$