РУС ENG УЗБ
Bell Logo

Қўнғир айиқ, камчатка буғуси, қор қўчқори дастури

Камчатка ярим ороли - бу ноёб жой, энди биз сизга ҳаяжонли ов тажрибаси, ажойиб ўлжалар ва энг яхши хизмат кўрсатиш сифатининг уйғунлигини тақдим этамиз!

Сизларга Коряканинг жанубидан шимолий ҳудудларига қадар жойлашган турли хил ов жойларида ов қилишни таклиф этамиз. Бу ерда жами 2,5 миллион гектар майдон мавжуд. Ҳар бир ҳудуд ўзига хос ландшафт, иқлим ва ҳайвонларнинг популяцияси, логистика ва жойлашув хусусиятларига эга. Барча йўналишлар бир гурух мутахассислар томонидан ягона сифат стандартларига мувофиқ бошқарилади: гидлар, ошпазлар, транспорт воситалари ва техника, уйлар ва бошқалар.

Камчатка қўнгир айиғи

Ов қилиш даври (тахминий равишда): 25 апрелдан 1 июнгача ва 25 августдан 31 октябргача.
Овчилик тури: индивидуал, ўтиш жойларида, боқиш жойларида ҳайвонга яширинча яқинлашиб овлаш.
Камчатка дунёдаги энг катта қунғир айиқларнинг популяциясига эга, бу ерда 6000 га яқин бу тур вакиллари яшайди.
Айиқ ярим оролнинг қуруқликдаги энг йирик йиртқичидир. Уларнинг юқори зичлиги ва рекорд катталиги (кекса
эркакларнинг вазни 600 кг га, тана узунлиги 2,5 м гача) озиқ-овқатнинг кўплиги билан изоҳланади, уларнинг асосини
ҳар йили дарёлардаги лосос балиқларнингкўпайишидир. Қўнғир айиқнинг ранги оч сомон рангидан деярли қора ранггача бўлиши мумкин.

КАМЧАТКА БУҒУСИ

Ов қилиш даври (тахминий равишда): 1 сентябрдан 1 декабргача. Овнинг тури: "наъра билан" яширин, изидан, хайдаб бориш. Хайвонлар бошининг юқори зичлиги. Камчаткада яшовчи буғулар вазни 800 кг га, шохларнинг узунлиги эса 2 метрга етади.

Айиқ (буғу, қўчқор) овлаш учун ов қилиш даври ва тунги совуқларни ҳисобга олган ҳолда ов қилиш ва яшаш шароитларига мутаносиб ов қуроллари ва баланд тоғлик ва дала шароитларига мос шахсий жиҳозлар (иссиқ кийим ва ботқоқбоп этиклар) бўлиши керак. Ов пайтида 2-4 та ўринли маҳаллий чодирда ёки овчилар уйида турар жой тақдим этилади. Овқатланиш - оловда ошпаз томонидан пиширилган анъанавий рус таомлари. Овни 2 нафар профессионал овчи уюштиради ва кафолатлайди.

КАМЧАТКА ҚОР ҚЎЧҚОРИ

Бу Россиянинг йирик шохли қўйларининг еттита кичик турларидан бири бўлиб, улар орасида энг каттаси хисобланади.
Ярим оролнинг баланд тик қояли ҳудудларида яшайди. Овчилик даврида қўчқорлар одатда ёлғиз ёки 2-4 эркаклардан иборат
кичик гуруҳда яшайдилар. Денгиз сатҳидан ўртача баландлик 1500 - 2500 метр атрофида.
. Ов сафари пиёда амалга оширилади, баъзида эса ёзги лагердан, классик услубида ов қилинишига тўғри келади.

Ўлжаларни қайта ишлаш ва меъёрига етказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
терини тозалаш, уни бирламчи қайта ишлаш ва консервалаш (ортиқча ёғдан тозалаш ва тузлаш); бош суягини қайта
ишлаш (қайнатиш, гўштни олиб ташлаш), ўлжаларни қадоқлаш.

МАЪЛУМОТ

Ов тугагандан сўнг сиз ажойиб балиқ овида турли хил лосось ва форель балиқлари овлашингиз, табиий иссиқ булоқларда сузишингиз, Камчатка вулқонлари ва гейзерлари водийсига боришингиз, қизил икра, Камчатка қисқичбақаси ва дудланган лосось билан анъанавий рус ошхонасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Бизда уч хилдаги турар жой мавжуд:
1) Чодирли лагер – кроватлар билан жихозланган яхши ва иссиқ чодирлар. Лагерлар ошхона, хожатхона ва душ билан жиҳозланган. Асосан қор қўчқорларини овлаш учун ишлатилади.
2) Овчилар уйчалари - электр энергияси, сунъий йўлдош телевидениеси ва Wi-Fi, иссиқ сув, иссиқ ва тоза хоналар, сауна. Энг кенг тарқалган вариант.
3) VIP турар жойлари – ҳашаматли, яхши лойиҳалаштирилган ва жуда чиройли жиҳозланган овчилар уйлари. Бу ёввойи табиатда тақдим этилиши мумкин бўлган энг яхши овчилар уйи ва хизмати. Ҳақиқий ўрмоннинг ичкарисида ҳақиқий VIP - энг яхши мижозлар учун.

Ов сафарларнинг базавий нархи

Камчатка қўнғир айиғи - 12 000 $
Камчатка буғуси - 13 000 $
Камчатка қор қўчқори - 18 000 $

Алоқа

hunt@shikor.uz

+998 99 080 80 90